Тавба қилиш нега кераклидир ва қандай ишга ярайди бир оздан сунг билиб оламиз сиздан фақат кузларингизни юмиб қулоқларингизни каттароқ очиш ва мени яхшилаб тингланг. Ҳаётингизнинг энг қувончли куни, бир кӯришда ёқтириб қолган кишингиз билан дунё уйига кирасиз. Энг яқинларингиз ва ҳеч қачон сиз танимаган зиёратчилар ёнингизга келиб бир бирингизга жудаҳам мос эканлигингизни айтишмоқда. Ота-онангизни кӯзларига боққанингизда эса қувончдан кӯзлари ёшланганини гувоҳи бӯласиз. 6 ой шу кун келишини орзиқиб куттингиз. Ҳамманинг ҳуши ӯзидамас тун ярмига яқинлашмоқда. Таъомлар ейилди, ичимликлар ичилди ва сиз атрофдагиларга қарамоқдасиз ҳамманинг нигоҳи сизда. Энг севган яқинларингиз сизни уйинга таклиф қилади. Оилангиз улардан узоқлашаётганингиздан бир оз ҳузунли лекин буни сизга билинтирмасликка ҳаракат қилмоқдалар. Онангиз хурсандчиликдан ёшга тулган кӯзлари билан сизга табассум қилмоқда чунки бугун сизнинг энг қувончли кунингиздир. Чунки сиз фақат бу кун учунгина яратилгандайсиз. Ҳаммаси уз жойида дер экансиз кимнидир кӯрасиз. Ҳали сиз ҳеч қачон кӯрмаган биттаси, юзи қап-қора куринган биттаси. Бероҳат бӯлиб юрагингиз тез тез урганини ҳис қиласиз. Бирданигаи ичингизга бир санчиқ киради. Бу қандай ажоиб бир ҳолат? Сиз кимлигини билмаган биттаси қандай қилиб сизни бу қадар безовта қилиши мумкин? Бошқалардан сурасангиз уни таниган билган бирор кимса юқ. Шу онда бир мусиқа чалинади ва сиз уйнашни давом эттирасиз лекин ҳалиҳам ундан кӯзингизни узаолганингиз йуқ. Шу вақтда унинг лаблари бирнималарнидир шивирлаётганини курасиз, лабларини ӯқишга ҳаракат қиласиз. Бир оздан сунг буладигон ишларни кӯр демоқда. Сиз янада ҳушёрроқ бӯлишга ҳаракат қиласиз ва бир оздан сунг нима булар экан деб танангиздан совуқ терлар чиқа бошлайди... мусиқа аста-аста пастлашади, чироқлар учади ва экранда бир видео бошланади, видеони кӯраётганлар нима булганини тушунганлари йуқ лекин сиз жудаҳам яхши тушуниб турибсиз. Бошқаларнинг эшитишини ва куришини истамаган бир вақт ва ҳаммадан сир тутган бир кунингиздир.Чунки у кунда ҳеч ким эшитишини ва кӯришини ҳоҳламайдигон бир гуноҳ иш қилгансиз. Аммо видео давом этмоқда. Ҳеч ким видеодаги сиз экинлигингизни куролмади лекин ҳамманинг нигоҳи экранда. Агар видео давом этаверса ҳеч кимга қарашга юзингиз қолмайди. Чиркин бир гуноҳни қилганингиз ҳақидаги видеони тухтатиш мумкин. Видео 3-4 сония давом этгач кӯз ёшларингиз оқа бошлайди ва видео такрорланади сиз дуо қилишни бошладингиз. Жон ҳолатида шундай ёлвормоқдасиз: Нима бӯлардики бу видео қуйилмаса? Ё Оллоҳим нима бӯлардики бу чиркин гуноҳимдан ҳеч кимни хабари бӯлмаса? Сенга сӯз бераман бошқа бирор маротаба бӯлсада бундай гуноҳ иш қилмайман! Ва видео яна такрорланади бир неча сония давом этади ва давоми йуқ сунг тугайди. Мусиқа такрор чалина бошлади ва Сиз бу кундан жон ҳолатида кӯз ёшлар тукиб ёлвориб қутулдингиз, ҳаётингизни давом эттирдингиз. Ҳаётимизда бундай ҳодиса бошимизга келмаслиги мумкиндир аммо ҳисоб кунида ҳамма амалларимиз ҳаммага кӯрсатилади ва сиз ҳаммани олдида қилган гуноҳларингизга битта-битталаб жавоб беришингизга туғри келади. Кимнингдир куришини истамаган чиркин гуноҳларинг бор экан тавба қилиш вақти келмадими? Чиркин гуноҳларинг инсонларга кӯрсатилар экан уялмайсанми? “Оятлар” Сизда бу қадар гуноҳ, Оллоҳда бу қадар марҳамат бор экан ҳозир ҳам товба қилмасдан гуноҳда қоим бӯлиб ӯзингизни билиб билмай жаҳаннам оташига отар экансиз хавотир олманг дустим марҳаматга лойиқ эмассиз. Шуни айтиш вақти келмадими: Ё Оллоҳим менга гуноҳ иш қилиш ярашмайди аммо Сенга кечириш жудаҳам ярашади нима бӯларди гуноҳларини кечирган қулларингдан бири мен бӯлсайдим деб кӯз ёшларинг билан тавба қилиш вақти келмадими?

Теги других блогов: тавба қувонч ҳушёрроқлик